Ўзбекистон | 14:37 / 27.12.2024
1527
1 дақиқада ўқилади

380 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Андижон шаҳрида 380 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди.

«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унда, Андижон шаҳрида жойлашган «Р. И.» МЧЖга қарашли ошхонада ҳеч қандай ҳужжатларсиз, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 380 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид