Ўзбекистон | 11:42 / 27.12.2024
1845
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ва Captiva тўқнашди

Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 27 декабр куни соат 01:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 1979 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Captiva русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида ЙТҲ юз берди.

ЙТҲ натижасида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид