Жамият | 17:00 / 29.12.2024
6127
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Coca-Cola байрам шукуҳини яратмоқда: машҳур карвон Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрига ташриф буюрди

Фото: Coca-Cola

Coca-Cola “Чанқоқлик мавсум танламайди” номли кенг кўламли янги йил кампаниясини илк бор жорий қилганига 100 йилдан ортиқ вақт ўтди. Ҳаммага таниш бўлган эртак қаҳрамонлари, байрам юк машиналари карвони, оқ қутб айиқлари оиласи ва машҳур “Байрам кириб келмоқда...” қўшиғи ҳар йили бутун дунёдаги миллиардлаб инсонларга юқори кайфият улашади. Coca-Cola билан Янги йил - бу шунчаки байрам эмас, балки оддий, аммо абадий қадриятларни эслатишдир: яқинлар билан қувонч ва эзгуликни баҳам кўришдир.

Янги йил арафасида Coca-Cola'нинг рамзий карвонлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрида байрамона сафарга чиқди. Минглаб чироқлар билан безатилган юк машиналари “Байрам кириб келмоқда” қўшиғи садолари остида Намангандан йўлга чиқиб, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Хива, Урганч ва Нукусда ҳақиқий байрам кайфияти улашиб, сўнгра пойтахтда ўз сафар йўналишини якунлади.

Карвонда ҳақиқий байрамнинг барча белгилари - жўшқин мусиқа, қизиқарли рақслар, қувноқ ўйинлар ва совринли мусобақалар ва ҳамманинг севимли Coca-Cola ичимлиги бор эди. Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари байрам карвони билан эсдалик суратларга тушиш, жонли концертлардан завқланиш, интерактив кўнгилочар тадбирларда қатнашиш ва илиқ, байрамона муҳитда вақт ўтказиш, унутилмас таассуротлар яратиш ҳамда қувончни яқинлари билан баҳам кўриш имкониятига эга бўлдилар.

“ONA” жамғармаси билан ҳамкорликда Coca-Cola карвони у ташриф буюрган ҳар бир шаҳарга байрам дастурхонлари учун озиқ-овқат тўпламлари ва Coca-Cola блокини 300 та оилага етказиб берди. Бундан ташқари, Coca-Cola жамғармаси кўмагида амалга оширилаётган Coozin лойиҳаси иштирокчилари ҳар бир оила биргаликда ўзларининг ёрқин янги йил зиёфатларини яратишлари учун безак тўплами билан занжабил пишириқларини тайёрладилар.

“Биз Coca-Cola компаниясига кўп йиллик ҳамкорлигимиз ва уларнинг янги йил арафасида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар ҳаётида ўзига хос байрам кайфиятини яратишдаги бебаҳо ёрдами ва ҳиссаси учун чуқур миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Coca-Cola карвони туфайли республикамиз бўйлаб кўплаб оилалар ҳақиқий байрам руҳини ҳис эта олишди. Ушбу хайрия акцияси нафақат корхоналар ва жамоат ташкилотлари, балки ҳар бир инсон учун яхшилик улашиш ва атрофдагиларни қўллаб-қувватлаш борасида илҳом манбаи бўлиб хизмат қилишини истаймиз. Бундай эзгу ишни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун Coca-Cola билан биргаликда шаҳар ҳокимиятлари, И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи ва кўнгиллиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз”, - деди “ONA” жамоат фонди Васийлик кенгаши аъзоси Умида Ҳусаинова.

Coca-Cola: @cocacola_uzbekistan

Coozin: @coozin_uz

Фонд-ONA: @ona_foundation

Реклама

Мавзуга оид