Россия ҳарбийлари Япония ва Жанубий Кореяга қарши уруш режаларини ишлаб чиққани маълум бўлди
Россия ҳарбийларининг сизиб кетган махфий маълумотларига кўра, мамлакат Япония ва Жанубий Кореяга билан потенциал урушга тайёргарлик кўрган. Хусусан, РФ икки мамлакат ҳудудидаги зарбалар бериладиган 160 объектдан иборат рўйхатни тузиб чиққан.
Россиялик ҳарбийлар Япония ва Жанубий Корея билан потенциал уруш ҳолати учун ушбу икки мамлакат ҳудудидаги 160 та объектдан иборат рўйхатни тайёрлаган. Бу ҳақда россиялик ҳарбийларнинг 2013-2014 йилги махфий маълумотларини қўлга киритган ғарб манбаларига таяниб, Financial Times газетаси хабар берди.
Тўғридан-тўғри тўқнашув вақтида Россия қўшинлари зарбалар беришни режалаштирган объектлар рўйхатидан йўллар, кўприк ва заводлар, шунингдек, атом электр станциялари ва бошқа фуқаролик инфратузулма объектлари ўрин олган. Рўйхатдаги объектларнинг ярми — ҳарбий иншоотлар бўлиб, улар орасида Япония ва Жанубий Корея Қуролли кучларининг марказий ҳамда минтақавий қўмондонлик пунктлари, радиолокацион ускуналари, авиабазалар ва ҳарбий-денгиз объектлари мавжуд.
Financial Times’нинг қайд этишича, сизиб кетган ҳужжатлар россиялик ҳарбийларни 2008 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда потенциал можарога тайёрлаш учун мўлжалланган, аммо улар «олдингидек Россия ҳарбийлари учун актуал». «Россия ҳарбийлари НАТО билан урушда мамлакатнинг шарқий чегаралари заиф бўлиб қолиши ва АҚШ ҳамда иттифоқчилари томонидан ҳужумлар учун очиқ қолишидан хавотирда», — деб ёзади FT.
РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков нашрнинг бу борадаги сўровига жавоб қайтармаган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.01.2025
Қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берди
20:45 / 02.01.2025
Жанубий Корея мухолифати ҳокимиятдан четлатилган президентни зудлик билан ҳибсга олишни талаб қилди
19:01 / 02.01.2025
Японияда «руҳий мауммолар» туфайли таътилга чиқаётган ўқитувчилар сони ошди
13:02 / 02.01.2025