Исроил армияси: 2023 йил 7 октябрдан бери 28 ҳарбий ўз жонига қасд қилди
2024 йилда ўз жонига қасд қилган ҳарбийлар сони 21 нафарни ташкил этди, бу сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткич — Исроил армияси.
2023 йил 7 октябрдан, яъни Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари бошланганидан бери 28 нафар исроиллик ҳарбий ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Исроил армияси хабар берди.
Исроил армияси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Ғазо секторига ҳужумлар бошланганидан бери ўз жонига қасд қилган ҳарбийлар сони сезиларли даражада ошган.
2024 йилда ўз жонига қасд қилган ҳарбийлар сони 21 нафарни ташкил этди, бу сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир, дея қайд этди Исроил армияси.
Бундан ташқари, 2024 йилда ўз жонига қасд қилган 21 нафар ҳарбий хизматчининг 7 нафари оддий аскар, 12 нафари захирадаги аскар бўлган.
Исроил армияси маълумотларига кўра, 2023 йилда 17 нафар ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилган. 2023 йил 7 октябрдан кейин еттита ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир бўлди.
2022 йилда 14 та, 2021 йилда эса 11 та шундай ҳолат қайд этилган.
Исроил армияси, шунингдек, 2023 йил 7 октябрдан буён минглаб исроиллик аскар руҳий касалликлар туфайли жанг майдонини тарк этгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
15:52 / 03.01.2025
Исроилнинг Ғазо марказий қисмига авиазарбасида 13 киши ҳалок бўлди
11:55 / 03.01.2025
Исроил Ҳамаснинг яна икки амалдори ўлдирилганини эълон қилди
16:16 / 02.01.2025
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 45 553 нафарга етди
15:41 / 02.01.2025