Россия авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт двигатели парвоз вақтида ишдан чиқди
Шарм-аш-Шайхдан Екатеринбургга учаётган Airbus А321neo’нинг чап двигатели 4,5 минг метр баландликда ишдан чиққани боис ортга қайтишга мажбур бўлган. Волгоград — Екатеринбург йўналиши бўйича учган Boeing 737ʼда ҳам шу каби муаммо кузатилган.
Россия авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт парвоз вақтида двигатели ишдан чиққани боис ўзлари учган аэропортларга қайтишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда The Moscow Times.
Қайд этилишича, биринчи ҳолат «Уралские авиалинии» авиакомпаниясининг Шарм-аш-Шайхдан Екатеринбургга учаётган Airbus А321neo самолёти билан содир бўлган. 4,5 минг метр баландликда ҳаво кемасининг чап двигатели ишдан чиққан. Экипаж носозлик тўғрисида диспетчерга хабар берган ва учиш аэропортига қайтиш бўйича қарор қабул қилган.
Иккинчи ҳолат Волгоград — Екатеринбург рейси бўйича учаётган NordStar авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти билан содир бўлган. 11,3 минг метр баландликда ушбу самолётнинг ҳам чап двигатели ишдан чиққан. Экипаж Волгограддаги Гумрак аэропортига қайтган.
Ҳар иккала авиакомпания матбуот хизматларига кўра, ҳаво кемалари техник кўрик ва ҳолатга баҳо бериш учун парвоздан четлатилган.
Украинага қарши уруш бошлангунга қадар Россия авиапаркида 1031 та самолёт бор эди — уларнинг учдан икки қисмини Boeing ва Airbus компанияларининг ҳаво кемалари ташкил этган. Аммо АҚШ ва ЕИ ушбу самолётларга хизмат кўрсатишни, шунингдек, янги лайнерлар етказиб беришни тақиқлаб қўйган. 2023 йилда Россия ҳукумати яширин равишда авиакомпанияларга самолётлар «каннибализацияси» — бир самолётдаги соз эҳтиёт қисмларни бошқасига кўчириб ўтказишга рухсат берган.
Декабр бошларида Россиянинг энг йирик авиаташувчиси — «Аэрофлот» компанияси «Волга-Днепр» гуруҳидан бешта Boeing 737-800BCF юк ташувчи самолётини сотиб олишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Компания Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар туфайли бутловчи қисмлар кириб келмаётгани боис ушбу самолётларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланишни режа қилган.
Мавзуга оид
22:12 / 06.01.2025
Илҳом Алиевнинг авиаҳалокат ҳақидаги баёноти кремлеботлар ҳужумига учради
17:56 / 06.01.2025
Qanot Sharq авиакомпанияси бир қатор рейсларни бекор қилди
17:26 / 06.01.2025
Россиянинг Воронеж областида мигрантларга яна бир неча соҳада ишлаш тақиқланди
15:29 / 06.01.2025