Таиландда фил испаниялик талаба қизни ўлдириб қўйди
Фил уни чўмилтираётган қизга тишини санчиб олган.
Таиландда фил испаниялик талаба қизни тиши билан ўлдириб қўйди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар бермоқда.
Фожиа Таиланднинг жануби-ғарбий Яо Яй оролидаги Ко Яо махсус марказида филларни чўмилтириш пайтида юз берган. Фил уни чўмилтираётган қизга тишини санчиб олган. Кейинроқ талаба олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.
SUR нашриётига кўра, қиз Испаниянинг Наварра университетида ҳуқуқшунослик ва халқаро муносабатлар йўналишида таҳсил оларди. 22 ёшли қиз Валядолид шаҳридан бўлган.
2024 йил апрел ойида Замбияда 80 ёшли америкалик сайёҳ машинага фил ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлганди. Фил зарбидан ағдарилган машинанинг яна бир неча йўловчиси жароҳатланган.
Маълумот учун, Таиланддаги дам олиш марказларида филларни ювинтириш ва улар билан чўмилиш оммабоп машғулот ҳисобланади. У ерларда филлар сайёҳлар учун кўргазмаларда ҳам қатнашади.
Мавзуга оид
14:11 / 18.12.2024
Россияда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг яхши сайёҳлик йўналиши деб тан олинди
15:48 / 10.12.2024
Таиландда икки киши массаждан кейин вафот этди
09:42 / 10.12.2024
Ўзбекистон яна икки давлат билан ЖСТ бўйича музокараларни якунлади
15:17 / 11.11.2024