Днестрбўйида аҳоли сув таъминоти билан боғлиқ муаммо ҳақида огоҳлантирилди
NewsMaker нашрининг ёзишича, электр таъминотидаги узилишлар туфайли тан олинмаган Днестрбўйининг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхташи мумкин.
Электр таъминотидаги узилишлар туфайли тан олинмаган Днестрбўйининг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхташи мумкин. Бу ҳақда 5 январ, якшанба куни NewsMaker нашри хабар берди.
Шундай қилиб, 4 январ куни Тирасполнинг туманларидан бири сувсиз қолди. Шаҳарнинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, Бендерида кўп қаватли уйларнинг юқори қаватлари аҳолиси муаммога дуч келиши мумкин, дея маълум қилди маҳаллий ҳокимият.
Днестрнинг чап қирғоғида Молдавия (Кучурган) давлат минтақавий электр станцияси (ГРЭС) ва Дубосар ГЭС томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси етарли эмас, деб таъкидланди Кишинёвда.
Днестрбўйида электр энергиясини режали тарзда ўчириш бошланди
Тан олинмаган Днестрбўйи ҳудуди аҳолиси электр таъминотидаги узилишлар ҳақида огоҳлантирилди. Тегишли хабар 3 январ куни Telegramʼда ҳудудий «Иқтисодий ривожланиш вазирлиги» томонидан эълон қилинди.
Ўчиришлар аҳолининг «ҳозирда электрни тармоқ ишлаб чиқарганидан кўра кўпроқ истеъмол қилиши» билан боғлиқ. Узилишлар Тираспол, Бендерининг бир қатор районлари, Каменки шаҳрининг саноат сектори, Рибница ва унинг атрофидаги районлар, шунингдек, Гиска қишлоғига таъсир қилади.
Баъзи аҳоли пунктларига етказиб бериш маҳаллий вақт билан соат 18.00 дан 22.00 гача (Тошкент вақти билан 21.00 дан 01.00 гача) даврда бир соат давомида тўхтатилади. Бундай ҳолда, белгиланган муддат «технологик жараён»нинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 30 дақиқага оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:27 / 05.01.2025
Россиянинг Молдова билан газ уруши: Днестрбўйида иситиш йўқ, юзлаб корхоналар ёпилиб, минглаб кишилар ишсиз қолди
15:13 / 04.01.2025
Днестрбўйида электр энергиясини режали тарзда ўчириш бошланди
11:32 / 04.01.2025
Еврокомиссар: Евроиттифоқ кескин сув танқислигидан азият чекмоқда
08:14 / 03.01.2025