Санэпидқўмита метапневмовирус инфекцияси тўғрисида маълумот берди
Айни вақтда Ўзбекистонда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизда грипп вируси, 30,2 фоизда риновирус, 28,6 фоизда респиратор-синцитиал вирус, 1,2 фоизда метапневмовирус ва 3,1 фоизда бошқа вируслар аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19дан ҳам хавфли эканлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.
Санэпидқўмита ушбу касаллик тўғрисида маълумот тақдим этди.
Метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади.
Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.
Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.
Ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилади.
Бутун дунёда бўлгани каби, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда, айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу билан бирга метапневмовируснинг ҳам қайд этилгани эълон қилинган.
Айни вақтда Ўзбекистонда ҳам ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.
Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизда грипп вируси, 30,2 фоизда риновирус, 28,6 фоизда респиратор-синцитиал вирус, 1,2 фоизда метапневмовирус ва 3,1 фоизда бошқа вируслар аниқланган.
Шу ўринда фуқаролар ушбу инфекцияларни юқтириб олмасликлари учун:
✔️профилактика ва гигиена қоидаларига риоя қилиш;
✔️одамлар гавжум жойларга, айниқса ёш болаларни олиб юришни чеклаш;
✔️касаллик белгилари пайдо бўлган оила аъзоларини алоҳида сақлаб, шифокор кўрсатмасига асосан даволаниш тавсия қилинди.
Мавзуга оид
18:12 / 06.01.2025
“Метапневмовирус умуман янги эмас, ваҳимага ўрин йўқ” – мутахассис тармоқлардаги саросима ҳақида
17:05 / 06.01.2025
ССВ Республика педиатрия маркази метапневмовирусга чалинган болалар билан тўлганини рад этди
20:26 / 05.01.2025
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди
17:30 / 26.11.2024