Ўзбекистон ноябрда олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди
Ўзбекистон Марказий банки ноябр ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва ушбу қимматбаҳо металлни энг кўп харид қилган иккинчи давлат бўлди.
Ўзбекистон Марказий банки июл ойидан буён илк бор олтин захирасини оширди, деб хабар берди Spot Жаҳон олтин кенгашига (World Gold Council) таяниб.
Ноябр ойида жаҳон марказий банклари томонидан соф олтин харидлари, очиқ маълумотларга кўра, 53 тоннани ташкил этган. WGC бу 2024 йил давомида кузатилган тенденциянинг давоми бўлганини, регуляторлар қимматбаҳо металларнинг фаол харидорлари сифатида ҳаракат қилганини таъкидлади. Шунингдек, АҚШда президентлик сайловлари фонида нархларнинг пасайиши олтин жамғарилишига қўшимча туртки бўлиши мумкин.
Хусусан, Полша Миллий банки олтин захирасини 21 тоннага ошириб, унинг ҳажмини 448 тоннага етказди. Варшава 90 тонналик кўрсаткич билан қимматбаҳо металларнинг энг йирик харидори бўлди.
Ўзбекистон Марказий банки ноябр ойида 9 тонна олтин сотиб олди, бу ёздан бери биринчи марта олтин захираларини кўпайтириш бўлди. Йиллик соф харидлар 11 тоннани ташкил этиб, олтин захираси 382 тоннага етди.
Ҳиндистон захира банки 8 тонна (йиллик ҳисобда 73 тонна) билан учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда ҳар бири 5 тоннадан олтин билан Қозоғистон ва Хитой, Иордания — 4 тонна, Туркия — 3 тонна, Чехия — 2 тонна, Гана — 1 тонна билан жойлашди. Қимматбаҳо металлнинг энг йирик сотувчиси Сингапур бўлди — 5 тонна.
Мавзуга оид
11:01 / 08.01.2025
2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди
22:00 / 30.11.2024
Рубл ва сўм долларга нисбатан қадрсизланди, нефт нархи яна арзонлашяпти – халқаро молия бозори шарҳи
11:45 / 29.11.2024
Харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилади
10:50 / 24.11.2024