Ўзбекистон | 15:20 / 08.01.2025
6879
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашди

8 январ куни 3 давлат чегаралари туташган нуқтада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон бош вазири Одилбек Қосималиев ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Фото: gov.kg

Маълум қилинишича, учрашув давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилган. Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизматига кўра, учрашув уч мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилди. Тадбир уч давлат чегараси туташган ҳудудда ўтказилгани ҳам рамзий маънога эга.

Бош вазирлар савдо, логистика, сув-энергетика, маданий-гуманитар алоқалар каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мамлакатлар катта салоҳиятга эга эканини таъкидлаган.

“Уларнинг фикрича, трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, бу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланади”, — дейилади Қирғизистон томони тарқатган хабарда. 

Мавзуга оид