Иқтисодиёт | 13:17 / 08.01.2025
514
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон давлат захираларини шакллантириш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон савдо корпорацияси (Trading Corporation of Pakistan – TCP) раиси Рафео Башир Шаҳ билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

TCP Покистон Савдо вазирлиги таркибига кирувчи институционал бирлик бўлиб, ҳукумат топшириғига кўра давлат захираларини шакллантириш ёки марказлашган ҳолда хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади.

Мулоқот чоғида давлат захираларига кирувчи маҳсулотларни харид қилиш механизмлари бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат аввалида TCP раиси ташкилотнинг фаолият соҳалари тўғрисида маълумот берди ҳамда ҳукумат топшириқларидан ташқари, янги йўналиш сифатида хусусий сектор компаниялари буюртмасига биноан хориждан зарур маҳсулотларни харид қилиш амалиётини синовдан ўтказаётганини билдирди.

Шу ўринда, Рафео Башир Шаҳ мамлакат ягона ваколатли органи/ташкилоти билан зарур маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш борасида G2G шаклида музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг транзит хаб салоҳиятидан фойдаланган ҳолда МДҲ ва Шарқий Европага мўлжалланган товарларни сақлаш учун Термиз халқаро савдо марказида (Termez Cargo Center) омборхона ташкил этиш режаси билан ўртоқлашди.

Мазкур масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун 2025 йил март ойида TCP раиси бошчилигидаги корпорация делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштиришга келишилди.

Мавзуга оид