Самарқандда қарийб ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Иссиқхона эгаси лойиҳа-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб олган.
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд жараёнида қонунбузилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг «Қозоқнайман» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.А. хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, лойиҳа-техник ҳужжатлари расмийлаштирмасдан, газ ҳисоблагичдан ташқари табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб олган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 462,7 миллион сўмлик зарар ҳисобланган.
Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аввалроқ Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона, шунингдек, Андижонда табиий газ тармоғига маънан эскирган ва носоз ҳисоблагич ўрнатиб, 518 млн сўмлик зарар етказган чойхона аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:39 / 07.01.2025
Андижонда 518 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди
08:14 / 07.01.2025
Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
19:06 / 04.01.2025
Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
13:55 / 04.01.2025