Sky Sport: «Сити» Ҳусанов учун 50 млн евро сарфлашга тайёр. Трансфер яқин
Бу маълумотни нуфузли инсайдерлар, хусусан Фабрицио Романо ҳам тасдиқламоқда.
«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансфери борасида «Ланс»га жиддий таклиф юборди.
Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, АПЛ чемпиони 20 ёшли ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.
Ўз навбатида, Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси ҳам Англия чемпионатига ўтишга ошиқмоқда. Томонлар узоқ муддатли шартнома тузиши кутилмоқда.
Ҳусанов 2022 ва 2023 йилларда, Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби сафида эканидаёқ CIES версияси бўйича жаҳоннинг энг истиқболли футболчилари рўйхатига киритилганди. Шундан кейин уни Франциянинг ўша вақтдаги вице-чемпиони 100 минг еврога трансфер қилганди.
Биринчи мавсумни Ҳусанов кўпроқ мослашиш учун сарфлади — Франция чемпионатида 11, Чемпионлар Лигасида 2 ва Европа Лигасида 2 ўйинда майдонга тушди. Шу вақтда у Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам жалб этилди ва ҳозиргача асосий жамоада 18 учрашув ўтказди.
Жорий мавсумда у янги даражага кўтарилди, Франция чемпионатида октябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди, «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Нюкасл», «Тоттенҳэм», шунингдек «Атлетико» ва «Реал» каби гранд клублар назарига тушди.
Ҳимоячи бу мавсумда Лига 1да 13 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуби билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар тузилганди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 12 миллион еврога баҳолаган.
Мавзуга оид
12:10 / 05.01.2025
«Сити» қайтмоқда, «Арсенал» «Ливерпул»ни хурсанд қилди. Кун ўйинлари
17:42 / 03.01.2025
Ҳусановга «Сити» қизиқмоқда, Шомуродов «Рома»дан кетиши кутилмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари
12:55 / 01.01.2025
Ҳусанов мухлислар талқинига кўра Лига 1нинг 1-давра рамзий жамоасидан ўрин олди
11:45 / 27.12.2024