Ўзбекистон | 10:52
23331
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 13-15 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-14 январда -3...-8, 15 январда -1...-6, кундузи 13 январда +5...+10, 14-15 январда +3...+8 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1...+4, кундузи 13 ва 15 январда +8...+13, 14 январда +5...+10; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 13-14 январда -3...-8, 15 январда -1...-6, кундузи 13 январда +5...+10, 14-15 январда +3...+8 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 13 ва 15 январда +9...+14, 14 январда +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-14 январда -3...+2, 15 январда -1...+4, кундузи +6...+11 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2, кундузи +4...+9 даража бўлади.

Мавзуга оид