Жаҳон | 20:37 / 11.01.2025
3234
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди

Улан-Батордаги марказий майдонга 3 мингга яқин одам тўпланди. Намойишчилар смог, қашшоқлик ва солиқ муаммолари ечилишини талаб қилмоқда.

Фото: MiddleAsianNews

Мўғулистон пойтахти Улан-Батордаги марказий майдонда норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар Оюун-Эрдэнэ Лувсаннамсрайн ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, намойишлар «Озодлик алянси» партияси томонидан «Ҳукумат истеъфога чиқсин» «Оюун-Эрдэнэга истеъфо» шиорлари остида ўтмоқда. Маҳаллий вақт билан соат 12:00 ҳолатига кўра, майдонда 3 мингга яқин одам тўпланган.

Маълумотларга кўра, смогга қарши курашиш ва солиқларни камайтиришни талаб қилаётган намойишчилар Улан-Батордаги асосий кўчани тўсиб, 15 та йўналишдаги автобуслар ҳаракатини тўхтатиб қўйган.

«Оюун-Эрдэнэ ҳукумати смог, тирбандликлар, қашшоқлик, коррупция, солиқ ва ишсизлик каби муаммоларни ечишга қодир эмаслигини кўрсатди. Шунинг учун истеъфога чиқиш мақсадга мувофиқдир», — дейди партия вакиллари. Таъкидланишича, асосий талаблар бажарилмагунга қадар намойишлар давом этади.

Мавзуга оид