Ўзбекистон | 15:57
978
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фото: Андрей Воробьев / Yandex xaritalar

Унга кўра, республикада “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида “Яшил боғлар” барпо этиш учун ер майдонлари танланади, талаб этилса ажратиш юзасидан тегишли қарор ёки фармойиш қабул қилинади.

Танланган (ажратилган) ер майдонларида “яшил боғлар” барпо этиш учун “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади. Бунда, ажратилган ер майдонларида ҳудуд тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва буталар турини танлаш, экиш схемаси белгиланади, парваришлаш, суғориш ва уч йил муддатга бириктириш тизимлари назарда тутилган лойиҳалаш ва харажатлар-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Танланган ер майдонларида лойиҳа ҳужжатлари асосида “яшил боғлар” барпо этилади.

Барча шаҳарларни тўлиқ “яшил белбоғ”лар билан қамраб олиш кўзда тутилган.

“Яшил белбоғ”ларни барпо этиш учун ер майдонларини белгилаш, уларни белгиланган тартибда ажратиш бўйича чоралар кўрилади.

Барпо этиладиган “Яшил белбоғ”ларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт турларини танлаган ҳолда “Яшил белбоғ”лар барпо этилади.

Мавзуга оид