Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мамлакат Ўзбекистонни ортда қолдириб, минтақада биринчи ўринга чиқди.
Global Firepower портали томонидан эълон қилинган энг кучли армиялар рейтингида Қозоғистон бир поғона юқорига кўтарилиб, ҳарбий қудрат бўйича Марказий Осиёдаги барча қўшниларини ортда қолдирди.
Мамлакатнинг асосий ҳарбий кўрсаткичлар бўйича муваффақиятлари алоҳида қайд этилган. Жумладан, Қозоғистон бараварига отиладиган реактив ракета тизимлари сони бўйича дунёда 17-ўринда (407 дона) ва ўзиюрар артиллерия сони бўйича 21-ўринда. Мамлакатнинг мудофаа бюджети 2 млрд долларга баҳоланган. Фаол ҳарбийлар сони 110 минг кишини ташкил қилади.
Ўзбекистон рейтингда 58-ўринни эгаллади. Мамлакат ҳарбий вертолётлар сони бўйича (34 та) дунёда 23-ўринда, ўзиюрар артиллерия сони бўйича (147 та) дунёда 25-ўринда, фаол ҳарбийлар сони (48 минг) бўйича 75-ўринда қайд этилган. Мамлакатнинг мудофаа бюджети 2,8 млрд долларга баҳоланган.
Рейтингда Туркманистон 77-ўринни, Қирғизистон 105-ўринни ва Тожикистон 108-ўринни эгаллади.
Энг кучли армиялар рейтингида биринчи ўринда АҚШ, иккинчи ўринда Россия. Кейин Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Корея. Туркия, Япония ва Франция ҳам кучли ўнталикка кирган. Бутан охирги ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
20:57 / 11.11.2024
Германия ТИВ раҳбари мудофаа харажатларини оширишга чақирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:37 / 28.08.2024
Полша 2025 йилги давлат бюджетидан мудофаа учун рекорд даражада маблағ ажратади
18:22 / 18.08.2024