Ўзбекистон | 10:07
8718
1 дақиқада ўқилади

Шошилинч тиббий ёрдам марказида 2 ёшли қиз қорнидан 135 та магнит шарча олинди

2 ёшни қаршилаётган фарғоналик Самира Тоиржонова магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.

Фото: ССВ

Қизчанинг ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилган. Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган

Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олган, аммо аксарияти ичкарида қолган.

Вазият тезкор чоралар кўришни тақозо этган. Шу боис ота-она болани Тошкентга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келди. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилгач, жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Шифокорлар саъй-ҳаракати билан қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарча олинди.

Тўрт ярим соат давом этган ушбу мураккаб операцияни тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқилов ҳамда марказнинг Нозим Ўрмонов, Дилмурод Сабиров каби мутахассислари амалга оширди. 

Мавзуга оид