Маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга оширилиши мумкин
Фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, бўшаб қолган ўринларга сайланган фуқаролар йиғини раиси фаолияти кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа билан фуқаролар йиғини раиси ваколати муддатини уч йилдан беш йилга ўзгартириш, шунингдек, фуқаролар йиғини раиси ваколати муддатидан илгари тугатилган тақдирда бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш орқали сайланган янги раиснинг ваколат муддатини ҳам беш йил этиб белгилаш таклиф этилмоқда.
Қайд қилинишича, қонун лойиҳаси бўйича фракция аъзолари бир қатор таклиф ва тавсиялар билдириб, уни маъқуллаган.
Мавзуга оид
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
17:14 / 16.09.2024
“Экология соҳасида ихтисослашган судларни ташкил этиш зарур” - экопартия
12:50 / 08.09.2024
Экологик партия ҳам номзодлар рўйхатини эълон қилди
21:07 / 20.03.2024