Швеция фуқаролик хизматига чақирилувчилар сонини 10 бараварга оширмоқчи
Швецияда муқобил хизмат 1990 йилларда молиялаштиришнинг қисқариши туфайли босқичма-босқич тўхтатилган эди. 2024 йилдан мамлакат ҳукумати бу турдаги хизматни қайта тиклашни бошлади.
Швеция фуқаролик мудофааси бўйича ишлар вазири Карс-Оскар Болин ҳукумат бир неча йил ичида фуқаролик хизматига жабл этиладиган аҳоли сонини ўн бараварга ошириш ниятида эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилда мамлакатда фуқаролик чақируви тикланганидан кейин 300 киши тайёргарликдан ўтган.
«Юқори шайлик даври ва уруш ҳолатида аҳолини ҳимоя қилиш ҳамда шахсий таркиб таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш фуқаролик мудофаасининг марказий элементи ҳисобланади ва аҳолининг омон қолишида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин», — дейди Карс-Оскар Болин.
Швецияда муқобил хизмат 1990 йилларда молиялаштиришнинг қисқариши туфайли босқичма-босқич тўхтатилган эди. 2024 йил январда ҳукумат қутқарув хизмати ва электр таъминоти соҳасидаги ишлар учун тегишли тайёргарликдан ўтганларнинг фуқаролик хизматга чақирувини қайта тиклади. Расмийларнинг таъкидлашича, ижтимоий аҳамиятга эга хизматларда кадрлар салоҳияти «ҳатто юқори тайёргарлик ёки уруш ҳолатида ҳам» муҳим аҳамиятга эга.
Ноябр ойида Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетаси Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш учун компания вакилларига тушунтириш ишлари олиб боришни бошлаганини ёзганди.
Нашр маълумотларига кўра, ҳукумат ҳарбий босқин ҳолати учун «Немис тезкор режаси» номли махфий ҳужжатни тайёрлаб қўйганини маълум қилган. Унда, хусусан, ҳарбий мақсадлар вақтида алоҳида ҳимоялаш керак бўлган барча иншоот ва инфратузилма объектлари келтирилган. Шунингдек, ҳужжатдан мудофаа ҳолати учун батафсил ҳаракатлар режаси ҳам ўрин олган.
Декабрда эса НАТО бош котиби 5 йилдан кейин Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирганди. Марк Рютте Брюсселдаги чиқиши давомида мудофаани мустаҳкамлаш бўйича ҳозирги саъй-ҳаракатларни етарлича эмас деб баҳолаб, «Ҳозир Украинада содир бўлаётган воқеалар биз билан ҳам юз бериши мумкин», деган.
Мавзуга оид
11:39 / 08.01.2025
Швецияда Tesla’га қарши иш ташлаш сабаб 100 дан ортиқ зарядлаш станцияси электр энергиясидан узиб қўйилди
22:51 / 17.12.2024
Швеция бошпана тақдим этиш қоидаларини кучайтиради
11:10 / 28.11.2024
Швециядаги саммит иштирокчилари РФга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёр
22:14 / 19.11.2024