Тошкентда BYD’нинг қўпол қоидабузарлиги ортидан икки пиёда жароҳат олди
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида BYD ҳайдовчиси светофорнинг милтилловчи яшил чироғида ўтиб кетишга уриниб, олдинда тўхтаб турган Nissan автомобили билан тўқнашган. Натижада Nissan қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда 13 январ куни BYD транспорт воситаси ҳайдовчиси Йўл-ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши оқибатида икки пиёда жароҳат олгани тасвирланган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, видеода тасвирланган ҳолат 7 январ куни Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.
Қайд этилишича, соат 16:45 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси 53-уй қаршисида ҳайдовчи 25 ёшли Т.Л. BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламагани оқибатида тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида ўзидан олдинда пиёдаларга йўл бериш мақсадида тўхтаган Nissan билан тўқнашган. Ўз навбатида 59 ёшли З.Э. бошқарувида бўлган Nissan тўқнашув зарбидан сўнг йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 22 ёшли А.Ў. ҳамда 33 ёшли А.З.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл туманида 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:22 / 13.01.2025
Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
11:12 / 11.01.2025
Тошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади
10:35 / 11.01.2025