ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-полковник унвонини олди
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбоновга генерал-полковник ҳарбий унвони берилган. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, у миллий армия ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб айни дақиқаларда ўтказилаётган байрам тадбирида уч юлдузли генерал погони бириктирилган формада иштирок этмоқда.
Генерал-полковник – Ўзбекистонда тинчлик даврида бериладиган энг юқори ҳарбий унвон саналади.
55 ёшли Баҳодир Қурбонов 2024 йил ноябридан буён ДХХни бошқариб келмоқда. Ундан аввал 5 йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.
Қурбонов генерал мақомини 2018 йилда олган. Унгача 2015-2018 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи эди. 2018 йил февралида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилиб, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. 2019 йил февралига келиб, Ўзбекистон мудофаа вазири сифатида иш бошлаган. 2021 йил 13 январда генерал-лейтенант ҳарбий унвонига сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси лавозимида генерал-лейтенант Абдусалом Азизовнинг ўрнини эгаллаганди. Мудофаа вазирлигида эса унинг ўрнини вазирнинг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи сифатида ишлаб келган генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов эгаллади. Бош штабга генерал-майор Иминов Зайнобиддин Рўзиевич бошлиқ бўлган.
Мавзуга оид
15:51 / 08.01.2025
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди. Нималар кўзда тутилган?
16:18 / 10.12.2024
Суриядаги урушда қатнашиб, вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахс қидирувда экани маълум қилинди
12:38 / 25.11.2024
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
15:54 / 24.11.2024