Жаҳон | 21:23 / 15.01.2025
2236
2 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби Россия билан урушга тайёрланишга чақирди

Марк Рютте сўзларига кўра, урушга яхши тайёргарлик кўриш унинг олдини олишга хизмат қилади.

Фото: AP

НАТО «уруш давридаги фикрлашга ўтиши» ва унинг олдини олиш учун урушга тайёргарлик кўриши керак. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Брюсселда бўлиб ўтган НАТО аъзолари бош штаби бошлиқлари йиғилишида гапирди.

«Урушнинг олдини олиш учун биз унга яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Тафаккуримизни уруш даврига ўзгартириш вақти келди», деди у.

Бу мудофаа харажатларини ошириш, Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва НАТО бўйича бутун дунё бўйлаб ҳамкорликни кучайтиришни англатади, деб тушунтирди Рютте.

Унинг фикрига кўра, Украинадаги уруш алянснинг келажагига хавф солади.

«Россия демократияларимизни заифлаштириш ва эркинликларимизни тортиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Ва у ёлғиз эмас. Хитой, Шимолий Корея ва Эрон унинг тарафида. Урушнинг боришини ўзгартириш учун Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлашимиз керак. Ҳаммамиз унинг тугашини хоҳлаймиз. Лекин, аввало, тинчлик барқарор бўлишини истаймиз», деди Рютте.

2023 йилда АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг «Украинани ишғол қилганидан кейин» НАТО давлатларига ҳужум қилиш нияти ҳақида гапирган эди.

Мавзуга оид