Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди — омбудсман
У ерда сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2024 йилда Қашқадарё вилоятида жойлашган вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда махсус қабулхоналарга мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлиб, унда бир қатор камчиликлар аниқланган.
Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилган. Маълум қилинишича, тақдимнома асосида айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. Жумладан, вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги камераларни кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғлик билан таъминлаш, иситиш ҳамда бошқа тегишли чоралар кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Қарши туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилиб, сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилган.
Омбудсман тақдимномасида билдирилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 нафар ходим лавозимидан озод этилган ва 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари «Интизомий кенгашлар» томонидан кўриб чиқилган.
«Айни пайтда вазирлик томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхоналари шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда. Камералар ва ювиниш хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва санитария талабларига мувофиқлаштириш ишлари давом этяпти», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:20
Қашқадарёда канализация қудуғидан чиқа олмаган «Сувоқова» ходимлари қутқарилди
12:53
Қашқадарёда “пул кўпайтириб берувчи” тредингчи йигитлар жиноий жазога тортилди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
13:54 / 04.01.2025