Тошкент Кимё Халқаро Университетининг 250 дан ортиқ талабаларига грантлар тақдим этилди
Тошкент Кимё Халқаро Университетида 250 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар турли йўналишларда грантларни қўлга киритишди.
Тошкент Кимё Халқаро Университети (ТКХУ) талаба ёшларнинг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида янги грант дастурларини амалга оширмоқда. Ушбу грантлар нафақат иқтидорли, балки молиявий жиҳатдан қийналаётган талабалар учун ҳам қўллаб-қувватлаш кўрсатади.
Университетда грант дастурлари қуйидаги йўналишлар бўйича тақдим этилади:
- Таъсисчилар гранти: Университетнинг ривожланишига кўмаклашган 240 нафар шахснинг ҳиссасини эътироф этади ва уларга олий таълимга бўлган имкониятларни тақдим этади.
- Номдор грантлар: Иқтисодчи олим Аҳмаджон Ўлмасов, академик Мурод Шарифхўжаев ва университетнинг биринчи ректори Жанполат Қудайбергенов хотираларини абадийлаштириш мақсадида 15 нафар талаба грант билан тақдирланади.
- Давлат грантлари: 20 нафар талаба муҳандислик йўналишидаги фанларни ўрганиш учун грантларга эга бўлади.
ТКХУнинг Наманган филиалида ҳам талабалар номдор грантлар совриндорлари орасига киришгани, университет филиаллари ўртасидаги соғлом рақобатни ва муваффақиятга эришиш мотивациясини кучайтирди.
“Тошкент Кимё Халқаро Университетида олдиндан таъсисчи томонидан бериладиган ички грантлар мавжуд. Бу талабаларга 15 фоиздан 70 фоизгача бўлган контрактларни тўлаб беришга қаратилган. Ундан ташқари давлат грантлари мавжуд – бу 20 кишига мўлжалланган. Бу ўқув йилидан бизда илк маротаба номдор стипендиялар жорий қилинди. Бу стипендиялар академик-олимлар Аҳмаджон Ўлмасов, Мурод Шарифхўжаев, Жанполат Қудайбергенов номи билан боғланган. Бу грантлар илмий иш билан шуғулланувчи, ўз соҳасини мукаммал ўзлаштира олган талабаларга йўналтирилган. Ўз соҳасини яхши ўрганиб, хорижий журналларда мақолалари билан қатнашган талабалар танлаб олинди. Уларнинг тил билиш қобилиятларига ҳам эътибор қаратдик, Ўзбекистон тарихини мукаммал билиши, IQ даражаси инобатга олинди”, - дейди университет катта ўқитувчиси Дилдора Абдухаликова.
Шунингдек, Тошкент Кимё Халқаро Университети Жанубий Кореянинг Sungshin Woomens University билан глобал таълим ҳамкорлиги доирасида икки нафар талабага 100 фоизлик грант ажратгани талабалар учун яна бир ноёб имконият ҳисобланади.
Ушбу грант дастурлари орқали талабаларга илмий изланиш ва таълим жараёнига тўлиқ эътибор қаратиш, молиявий қийинчиликларни енгиш ва олий таълимга эришиш учун қулай шароитлар яратилаётгани кўзда тутилган. Тошкент Кимё Халқаро Университети, шунингдек, мамлакатнинг юқори малакали мутахассисларини тайёрлашга хизмат қилмоқда.
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 01.12.2024
Тошкент Кимё халқаро университети Европада талабалар муваффақияти учун янги имкониятлар сари қадам ташламоқда
17:00 / 04.11.2024
Тошкент Кимё халқаро университети Япония билан ҳамкорликни йўлга қўйди
19:00 / 28.08.2024
Тошкент Кимё халқаро университетида қабул давом этмоқда
15:00 / 27.05.2024