Венесуэла Нидерландия, Франция ва Италияга нисбатан дипломатик чекловлар жорий этди
Ушбу мамлакатларнинг Каракасдаги элчихоналари ходимлари уч кишигача қисқартирилади. Шунингдек, Венесуэлада фаолият юритаётган дипломатлар пойтахтдан четга чиқиш учун ТИВдан рухсат олиши керак бўлади.
Венесуэла ҳукумати Италия, Нидерландия ва Франция элчихоналарининг дипломатик таркибини уч кишигача қисқартириш бўйича қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, 48 соат ичида бажариш талаб қилинадиган мазкур қарор юқоридаги давлатларнинг «душманлик ҳаракатлари» ва «экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлаши» туфайли қабул қилинган.
«Венесуэла ўзининг барқарорлиги, суверенитети ҳамда ўз саъй-ҳаракатлари билан эришган тинчлик ва фаровонлик йўлини таъминлаш учун халқаро ҳуқуққа мувофиқ қадамлар ташлашда давом этади», — деб ёзади мамлакат ТИВ раҳбари Иван Хил.
Хилнинг айтишича, мамлакат Нидерландия, Франция ва Италиянинг аккредитациядан ўтган дипломатлари сонини уч кишигача қисқартирган ҳамда уларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига чекловлар жорий этган. Энди улар Каракас марказидан 40 километрдан узоқроқ жойга бориш учун ТИВдан рухсат олиши керак бўлади.
Венесуэла Вашингтон таъсири остидаги мамлакатларни БМТ низомида мустаҳкамланган суверенитет ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойилларини ҳурмат қилишга чақирган.
Аввалроқ АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлаганди. 2024 йил ноябр ойи охирида Қўшма Штатлар Венесуэладаги президентлик сайловидан сўнг репрессияларни амалга оширганликда айблаб, 21 нафар венесуэлалик амалдорга нисбатан санкциялар киритган эди.
Мавзуга оид
21:42 / 10.01.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
17:28 / 08.01.2025
Венесуэлада АҚШ, Колумбия ва Украина фуқаролари бўлган 7 киши ҳибсга олинди
21:01 / 31.12.2024
Венесуэла Олий суди TikTokʼни 10 млн доллар жаримага тортди
08:02 / 20.11.2024