Иқтисодиёт | 08:43
2203
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши ошди

Ўзбекистонда муомаладаги 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6 фоиздан 23,4 фоизгача ўсди, 100 минг сўмлик купюралар улуши эса 40,9 фоизгача камайди. 

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев

Марказий банк 2024 йилда қўшимча нақд пул чиқарди ва муомаладаги банкнотлар сонини 152 миллион донага оширди.

Шу билан бирга, 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, номинал қиймати бўйича нақд пуллар таркибида ўзгаришлар юз берди:

  • 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 18,6 фоиздан 23,4 фоизгача ошди; 
  • 20 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 4,4 фоиздан 6,7 фоизгача;
  • 100 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши 42,5 фоиздан 40,9 фоизгача камайди;
  • 50 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 20,5 фоиздан 16,6 фоизгача;
  • 10 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 7,3 фоиздан 7 фоизгача;
  • 5000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши — 5,3 фоиздан 4,1 фоизгача;
  • 2000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши 0,6 фоиздан 0,7 фоизгача ошди;
  • 1000 сўм номиналдаги банкнотлар улуши 0,7 фоиздан 0,6 фоизгача камайди.

Марказий банк эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич муомаладан чиқариш, уларни янги намунадаги купюраларга алмаштиришни давом эттирмоқда. Натижада нақд пул таркибида эски банкнотларнинг улуши сезиларли даражада камайди.

Мавзуга оид