Янгийўлда фуқароларга тажриба тарзида ижтимоий карта берила бошланди
Республиканинг қолган барча ҳудудларида ҳам шу йилнинг 1 июлидан бошлаб мазкур лойиҳа татбиқ қилинади. Ижтимоий карта бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун ижтимоий карта бериш бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий карта бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади. Натижада 72 турдаги ижтимоий хизматлар, 76 турдаги ёрдам ва 200 га яқин имтиёз ягона электрон тизимга умумлаштирилади.
Қайд этилишича, айни вақтда Янгийўл туманида фуқаролар ижтимоий картадан фойдаланмоқда. Республиканинг қолган барча ҳудудларида ҳам шу йилнинг 1 июлидан бошлаб мазкур лойиҳа татбиқ қилинади.
Ижтимоий картани бериш ва ундан фойдаланиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Ижтимоий карта» мобил иловаси, «Инсон» ижтимоий хизмат марказлари орқали топшириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба тариқасида 2024 йил 1 декабрдан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун ижтимоий карта жорий этиш белгиланган эди.
Мавзуга оид
21:02 / 10.01.2025
Бўстонлиқда Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ ўлдирилгани маълум бўлди
19:30 / 08.01.2025
Янгийўлда экология давлат инспекторлари хизмат вақтида номаълум шахслар ҳужумига учради
21:28 / 07.01.2025
Чирчиқ дарёси ҳудудида табиатга 674 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди
21:18 / 07.01.2025