Самарқандда Хитой иштирокида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Хитойнинг Шанҳай шаҳрига сафари уюштирилди.

Фото: "Дунё" АА
Сафар давомида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ҳамда G2B ва B2B форматидаги музокаралар ташкил этилди. Унда Халқаро савдони ривожлантириш бўйича Хитой кенгаши Шанҳай шаҳар Пудун тумани департаменти раҳбарияти ва етакчи компаниялар вакиллари қатнашди.
Хитой томони ушбу форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, улар Самарқанд вилоятида савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва туризм соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Тадбир якунида Хитой компаниялари билан 2025 йилда қурилиш, электротехника, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва хитойлик тадбиркорларнинг Паст Дарғом туманига бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид

21:10 / 21.02.2025
Хитой Россия ва АҚШ музокараларига илк бор муносабат билдирди

18:31 / 21.02.2025
Си Жинпинг Хитой армиясини «ҳар жиҳатдан жаҳон даражасидаги армияга» айлантиришни буюрди

17:04 / 21.02.2025
Хитойда Осиёдаги энг чуқур қудуқ бурғиланди

15:37 / 21.02.2025