Фан-техника | 18:38 / 21.05.2015
3018
1 дақиқада ўқилади

LG G4 смартфони таъмирлаш осон бўлган флагман смартфонлардан бири эканлиги аниқланди

Сотувга чиққанига кўп бўлмаган LG G4 смартфони хитойлик мутахассислар томонидан бўлакларга ажратиб, ўрганиб чиқилди.

Смартфоннинг орқа қопқоғи, батареяси ечиб, бир нечта винтлар бураб олингандан кейин LG G4 смартфони Android операцион тизимида ишловчи етакчи смартфонлар орасида таъмирлаш осон бўлган смартфонлардан бири эканлиги аниқланди. LG компанияси смартфонлар тузилишида доимо оддийликка эришган ва LG G4 бунинг яққол исботидир.

LG G3 дан фарқли, янги смартфон бироз букилган ҳолда ишланган.

Смартфон ичида ўрнатилган кўп сонли бутловчи қисмларга қарамасдан, смартфонни бўлакларга ажратиш учун бор-йўғи 15 дақиқа талаб этилди. Бутловчи қисмларнинг анчалиги ҳисобга олинадиган бўлса, корпус ичида ҳамма деталлар ораста жойлашган, ортиқча елим ёки симларда чалкашликлар йўқ.

Мутахассислар смартфонни таъмирлаш қулайлигини қайд қилишмоқда. Смартфоннинг бирор қисми, жумладан олд камера бузилиб қолса, уни бемалол мустақил равишда янгисига алмаштирса бўлади.