Жаҳон | 17:05 / 04.07.2015
14428
3 дақиқада ўқилади

Сайёрамизнинг самовий баландликдан олинган мўъжизавий суратлари

Пейзаж ва ландшафтларни дрон ҳамда самолётлар ёрдамида тасвирга туширувчи сураткашлар кундан-кунга ортиб бормоқда. Мана шундай самовий суратлар National Geographic Traveler фототанловига ўзига хос мазмун бағишлади. 30 июнда якунланувчи мазкур фототанловда ҳар йили минглаб ҳаваскор ва профессионал сураткашлар иштирок этади. Биз конкурснинг “қуш парвози баландлиги” мавзуси остида бирлашган энг яхши ишларини сиз азизларга тақдим қилишга аҳд қилдик. 

1. Нидерландия

Ворхаут шаҳри яқинидаги лола даласи. (ANDERS ANDERSSON / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

2. Бразилия

Бразилиянинг Флорианополис шаҳридаги машҳур Моле пляжида сузаётган сёрфер. (CHRIS SCHMID / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

3. АҚШ

Шимолий Калифорниядаги 120 метр баландликдан тасвирга олинган шўрхок ер. (ANDREI D. / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

4. Ботсвана

Окаванго дарёси ёқасидаги пойм ерларда юрган Африка филлари. Бу ерда кўплаб жониворлар мавжуд. Маҳаллий ерда яшовчи фил, буйвол, бегемот, импала, зебра, гну (Жанубий Африка оҳуси), шер, леопард, гепард ва тимсоҳлар. (GASTON PICCINETTI / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST) 

5. АҚШ

Аляскадаги музлаб қолган дарё 11,5 минг метр баландликдан.  (JIJIAN FAN / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

6. Индонезия

Тонготар вақти Чеморо Лавангдаги туман. (ACHMAD SUMAWIJAYA / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

7. АҚШ

Коэн кўли, Мохаве чўли, Калифорния. (JASSEN T. / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

8. Австралия

Сиднейдан унча узоқ бўлмаган ердаги соҳилда жойлашган табиий бассейнда сузаётган одамлар. (STUART CHAPE / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST) 

9. АҚШ

Шимолий Калифорниядаги шўрхок ер. (ANDREI D. / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

10. Австралия

Катта Барьер рифи — дунёдаги энг катта маржон қоялардан бири. Унда 2900 дан ортиқ алоҳида риф ва 900 дан зиёқ маржон ороли жамланган. (ABDULLAH ALBAKER / NATIONAL GEOGRAPHIC TRAVELER PHOTO CONTEST)

Манба: Xabardor.uz интернет нашри