Спорт | 08:26 / 31.12.2015
3636
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» «Камп Ноу»да «Бетис» дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди

Испания чемпионатининг 17-турида турнир пешқадами "Барселона" "Бетис"ни қабул қилда.

Мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтган учрашувда 4:0 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Вестерманннинг автоголи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Месси навбатдаги голи билан жамоасини танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Суарес дубл қайд этди ва ҳисоб 4:0 кўринишида бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Барселона” жамоаси ҳисобидаги очколар сони 38тага етди ва жамоа битта кам ўйин ўтказганига қарамасдан биринчи ўринда қолди. 17-турда "Райо Вальекано"ни мағлуб этган "Атлетико"да ҳам шунча очко бор, "матрасчилар" тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринга жойлашган. Мадриднинг яна бир жамоаси "Реал" 36 очко билан учинчи ўринда.

Испания чемпионати, 17-тур

"Барселона" – "Бетис" 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 29, автогол Вестерманн, 2:0 – 33 Месси, 3:0 – 46 Суарес, 4:0 – 83 Суарес.
"Барселона" – Браво, Вермален, Матье (Адриано, 67), Дани Алвес, Бускетс (Бартра, 57), Ракитич, Маскерано, Серджи Роберто (Мунир, 86), Неймар, Месси, Суарес.
"Бетис" – Адан, Вестерманн (Дигар, 36), Бруно Гонсалес (Пеццелья, 17), Молинеро, Сехудо, Варгас, Ндиайе, Петрос, Себальос, ван Вольфсвинкел, Рубен Кастро (ван дер Варт, 75).
Огоҳлантиришлар: Варгас (27), Петрос (30), Пеццелья (68), Дани Алвес (77).

Амалга оширилмаган пенальти: Месси (29 дақиқа)