Жаҳон | 12:36 / 10.01.2016
8142
1 дақиқада ўқилади

Эронликларнинг АҚШ кемаси яқинида ўт очгани қайд қилинган видео эълон қилинди

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари эронлик ҳарбийларнинг “Ҳарри Трумэн” авиаташувчиси борти яқинида ўт очгани қайд қилинган видеолавҳа эълон қилинди. Бу ҳақда The Business Insider нашри хабар бермоқда.
Воқеа декабрь ойининг охирида содир бўлгани айтилмоқда. Хурмуз кўрфазидаги ўқув доирасида Эрон ҳарбийлари ракета отган, айни чоғда уларнинг яқинидан “Ҳарри Трумэн” авиаташувчиси ўтаётган эди. Шу билан бирга, ракеталар бошқа нишонга йўналтирилгани тан олинди.
Видеолавҳа Seahawk ҳарбий вертолётидан тасвирга туширилган.