Жамият | 15:04 / 12.01.2016
15709
1 дақиқада ўқилади

Ди Каприо Леди Гагага ташлаган нигоҳидан қизариб кетди

Ҳолливуд актёри Леонардо ди Каприо Олтин глобус топшириш маросимидаги ҳаракатлари акс этган видеони кўриб, уялиб кетди, деб хабар беради BuzzFeed портали.

Интернетда пайдо бўлган бир роликда кўрсатилишича, ди Каприо маросимда ўтирганида унинг ёнидан Леди Гага ўтиб кетган ва актёрни “қўрқитиб” юборган. Бу видео интернетда чинакам хитга айланди.

Таъкидланишича, ушбу роликни кўрган ди Каприо уятдан қизариб кетган. “Бу трендга чиқдими?”, - деб сўраган у журналистдан. Сўнг у аслида нима бўлганини тушунтириб берган.

“Аслида мен ёнимдан нима ўтаётганини билмаган эдим”, - таъкидлади ди Каприо.
Ди Каприонинг бу интервьюси YouTube’да 660 минг марта томоша қилинди.