Жамият | 21:50 / 12.01.2016
16574
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзоданинг “Барон” фильмига ишланган клипи эълон қилинди

12 январь куни тармоқда Шаҳзоданинг режиссёр учун ишланган клипи эълон қилинди. Мазкур клипни ўзбек кино тарихида ўзига хос янгилик дея ҳисобланаётган “Барон” картинасининг трейлери сифатида қабул қилса ҳам бўлади.

Клипда фильмдан айрим парчаларни кўриш орқали у ҳақда дастлабки таассуротга эга бўлишингиз мумкин. Клипда куйланган “Сирдошим” деб номланган қўшиқ матни ва мусиқаси эса Нодира Абдулазизовага тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида машҳур голливуд актёри Ғассон Маъсуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Павел Прилучний ва “Бригада” сериалида роль ижро этган Фарҳод Маҳмудов ҳам фильмда қатнашган.

Аввалроқ эса Kun.uz сайти “Барон” фильми тўғрисида унинг режиссёри Рустам Саъдиевдан интервью олган эди. Мазкур суҳбатни қуйидаги ҳавол орқали мутолаа қилиб, ушбу картина тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.