Жамият | 14:23 / 02.03.2016
4770
1 дақиқада ўқилади

Хитойда кучли смогдан бурундаги туклар ёрдамида ҳимояланишни тарғиб этувчи антиқа реклама намойиш этилди

Ушбу видео яратувчиларининг фикрича, мана шу йўл билангина келажакда кучли смогдан омон қолиш мумкин.

«Биз жиддий муаммоларни олиб чиқиш билан бирга, уни ҳал этиш йўллари ҳақида ҳам бош қотиряпмиз», — деди WildAid's China портали вакили Маy Мэй.

Роликнинг шиори «Ҳаводаги ўзгаришлар сени ўзгартирмаса, сен уни ўзгартир» бўлиб, велосипедга ўхшаш экологик тоза трнаспортлардан фойдаланишга чақиради.