Жаҳон | 19:28 / 29.06.2016
8757
1 дақиқада ўқилади

Хакерлар 25 минг кузатув камералари ёрдамида DDoS-ҳужумларини амалга оширишган

Sucuri компанияси экспертлари, дунё бўйлаб интернет тармоғига уланган 25 минг кўча кузатув камерасидан иборат ботнетни аниқлашга муваффақ бўлишди, деб хабар қилинмоқда ташкилот блогида. 

Ушбу камераларнинг 25 фоиздан кўпроғи Тайванда жойлашган. Кузатув камералари, АҚШ, Малайзия, Мексика, Индонезия ва Россиядаги IP-манзиллар бўйича аниқланган. 

Мазкур тармоқдан исталган серверни ишдан чиқариши мумкин бўлган DDoS-ҳужумларни амалга оширишда фойдаланилган. 

Sucuri компанияси, DDoS-ҳужумидан азият кўрган заргарлик дўкони мурожаатидан сўнг, жараёнга қизиқиб қолган. Бироқ, тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, ҳужум вақтида сониясига 35 мингта HTTP-сўров қайта ишланган. 

Маълум бўлишича, ProvisionISR, Qsee, QuesTek, TechnoMate, LCT CCTV, Capture CCTV, Elvox, Novus ва MagTec CCTV каби ишлаб чиқарувчиларнинг камералари зарарлангани аниқланган.

Мавзуга оид