Ростов Донда икки қаватли уй қулаб тушди
Россиянинг Ростов Дон шаҳрида, ушбу минтақада ҳукм сураётган ноқулай об-ҳаво 2 қаватли тураржой биносини қулашига олиб келди. Унда истиқомат қилувчи аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
Шаҳар фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, бино аварияли деб топилган. Умуман, кечқурун ва тун аввалида диспетчерлик хизматига кўчки рўй бергани, электр тармоғининг узилиши, сув босиши ҳақида 558 марта қўнғироқ бўлган, 133 та ариза қабул қилинган.
Кучли жала қуйиши оқибатида, Россиянинг йирик жанубий шаҳри кўчалари сув остида қолди. Ўнлаб машиналар, жамоат иншоотларини сув босган.
Ноқулай об-ҳаво шунингдек, бир қизнинг ҳаётига зомин бўлган. У машина остига оқиб кетган. Электр тармоғида юз берган носозлик туфайли бир болани ток урган. Шаҳарда фавқулодда вазият тартиби жорий этилган.
Мавзуга оид
08:36
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024