Спорт | 23:58 / 02.07.2016
7525
1 дақиқада ўқилади

Германиялик автопойгачи Феттель Италия терма жамоаси мухлисларини мазах қилди (Видео)

Германиялик пилот, «Феррари» жамоаси аъзоси Себстьян Феттелга Sky Sport Italia журналисти футбол бўйича Италия терма жамоаси футболкасини бермоқчи бўлди. Феттель эса бу совғани қабул қилмади.

«Яхшиси буни ўзингизда қолдиринг. У билан ўйиндан кейин кўз ёшларингизни артасиз», деган италиялик журналист қизга жавобан Феттель.

Шу тариқа, 28 ёшли пилот бу қарама-қаршиликда Германия Италияни енгишига ишонч билдирган.

Германия — Италия учрашуви 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 23.55да бошланади. «Тribuna.uz» ушбу учрашувдан онлайн-трансляция уюштиради.