Иқтисодиёт | 11:05 / 15.07.2016
7986
1 дақиқада ўқилади

MasterCard'нинг янги логотипи ишлаб чиқилди

Фото: Rachael Steven

Pentagram дизайн агентлиги MasterCard тўлов тизимининг янгиланган логотипини намойиш қилди. Бу ҳақида Creative Review маълум қилди

Янги логотип устида ишлаган ходимларнинг сўзларига кўра, аввалги вариант бироз эскирган - хусусан, номдаги катта "С" ҳарфи фойдаланувчига компания карта ёрдамида ҳисоб қилишига ишора қилар эди, сўнгги йилларда эса тармоқда амалга ошириладиган операциялар сони ўсиб бормоқда. 

Компания вакилларининг сўзларига кўра, бундай вазият брендга нисбатан муаммолар туғдираётган бўлган, зеро карталарни компаниянинг ўзи ишлаб чиқармайди. 

Логотипнинг мазкур янгиланиши 1996 йилдан бери биринчи марта амалга ошди. 

Мавзуга оид