Алишер Усмоновнинг “Дилбар”и илк маротаба денгизга чиқарилди
Алишер Усмоновнинг 545 миллион евро қийматга эга денгиз гиганти илк маротаба денгизга чиқарилди. Сардиния оролларида мушаклар остида ўтган тантанали маросимда иштирок этиш учун Робби Уильямс, Андреа Бочелли, Шарль Азнавур ва Карла Брунилар таклиф этилди.
Forbes журнали 63 ёшли Алишер Усмоновни дунёнинг энг нуфузли кишилари рўйхатига қўшган, бундан ташқари у Россиянинг энг бадавлат ишбилармонлари рўйхатида 3-ўринни эгаллайди. Молиявий аҳволи 14 миллиард долларга баҳоланган ҳамюртимиз дунёдаги энг катта яхтани қўлга киритиб, уни онасининг шарафига “Дилбар” деб номлади. У Сардиниянинг Зумрад соҳилларидан илк маротаба денгизга чиқарилди.
“Дилбар” – тоннаси бўйича дунёда биринчи ўринда, узунлигига кўра эса тўртинчи поғонада туради. Унинг узунлиги – 156 метр, кенглиги – 23 метр, баландлиги – 30 метрни ташкил қилади, яхта 80 кишига мўлжалланган. Усмоновнинг бундан аввалги яхтаси 110 метрдан иборат эди.
Алишер Усмонов яхтасини ўзининг Сардиниядаги вилласи қаршисига – Кала ди Вольпе ва Ромаццино кўрфазлари ўртасига жойлади.
Мавзуга оид
22:30 / 22.08.2024
Алишер Усмонов россияликларга нисбатан жорий қилинган санкциялар тескари самара берганини айтди
21:55 / 19.08.2024
Британиялик мултимиллионер Майкл Линч яхтаси чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолди
19:40 / 17.06.2024
Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди
22:52 / 11.06.2024