Жамият | 08:57 / 07.08.2016
6800
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Ставрополидаги автофалокатда 9 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Ставрополь ўлкасида иккита енгил машинанинг тўқнашиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ўлканинг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси бошқармаси вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Кочубей туманида тунги соат 01 га яқин Lada Priora автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб, Ford Scorpio билан тўқнашиб кетган. Priora’да 5 киши, Ford’да 4 киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган", деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши. 

"Priora ҳайдовчиси 20 мартадан кўпроқ марта йўл ҳаракатини бузган бўлган, у охирги марта ҳайдовчилик гувоҳномасидан маст ҳолатда машина ҳайдагани учун 1,5 йил аввал маҳрум этилган ", дейилди йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси бошқармасида.

Мавзуга оид