Иқтисодиёт | 17:18 / 19.08.2016
7084
1 дақиқада ўқилади
«Оҳангаронцемент» табиий конлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлди
«Оҳангаронцемент» АЖ табиий бойликлар мавжуд бўлган ҳудудлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рудасиз фойдали қазилма участкаларидан фойдаланиш лицензиясини берувчи комиссияси «Оҳангаронцемент» АЖга лицензия тақдим этган.
Хусусан, компания Урғоз конида оҳактошларни ва Карахтой конида андезибазальтларни қазиб олиши мумкин.
«Оҳангаронцемент» АЖ Ўзбекистоннинг цемент ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналаридан биридир. Компания мамлакат цемент ишлаб чиқариш соҳасида тайёр маҳсулот ҳажми бўйича иккинчи ўринда туради.
Мавзуга оид
12:29 / 24.07.2024
Кувайт Ўзбекистон билан тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
20:14 / 11.07.2024
Цемент ишлаб чиқарувчилар арзон цемент сотаётган Андижондаги завод устидан шикоят қилди
11:49 / 30.03.2024
НКМКнинг “Маржонбулоқ” конида экскаваторчини БелАЗ босиб кетди
15:41 / 18.03.2024