Фан-техника | 21:45 / 05.09.2016
10036
1 дақиқада ўқилади

Galaxy Note 7 фаблетларини юзга яқинлаштирмаслик сўралмоқда

Виртуал реаллик кўзойнаклари ишлаб чиқарувчи Oculus компанияси, мижозларнинг соғлиғига қайғургани боис, Gear VR мосламаларини қўлламасликни тавсия қилмоқда. 

Samsung компанияси билан Gear VR виртуал реаллик қурилмасини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилган Oculus VR ҳодимлари Galaxy Note 7 фаблетлари эгаларини, ҳозирча ўз ускуналарида виртуал реаллик майдонига кирмасликни илтимос қилган, деб ёзмоқда 
GSMArena.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, Galaxy Note 7 фаблетини VR билан бирга қўллаш инсон ҳаёти ва соғлиғи учун таҳликали, чунки улар фойдаланувчи юзидан бир неча сантиметрд портлаб кетиши мумкин. 

"Сизнинг хавфсизлигингиз бизнинг устувор мақсадимиздир", — деган ишлаб чиқарувчи мижозларга йўллаган мактубида. 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини қайтариб олишини эълон қилди. Бунга, ўнлаб смартфонларининг қувватланаётган вақтда ёниб ёки портлаб кетгани сабаб бўлган. 


 

Мавзуга оид