Жамият | 15:58 / 05.09.2016
10203
2 дақиқада ўқилади

Пандалар хавфдан холи

Табиат ҳимояси бўйича халқаро иттифоқ катта пандаларни (бамбукхўр пандалар) "Қизил китоб"да қирилиб кетаётганлар (Endangered) гуруҳидан хавфдан холи (Vulnerable) гуруҳга ўтказди. Бу ҳақда Жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълум қилган.

"Тур дуч келган хавф даражаси пасайгани Хитой ҳукумати раҳбарлигидаги ҳаракатлар бесамар кетмаганини билдиради ва бундай аҳамиятли турларни сақлаб қолишга сарфланган маблағ қопланаётганини кўрсатади", — деган WWF ташкилотининг Хитойдаги ижрочи директори.

Табиат ҳимояси бўйича халқаро иттифоқ вакилининг айтилишича, 2004 йилда Хитойдаги катта пандалар сони 1596тани ташкил қилган бўлса, 2014 йилда бу миқдор 1864тагача кўпайган. Ҳозирда бутун дунёда бундай жониворлар сони тахминан 2060тани ташкил қилади.

Катта пандалар 1990 йилда "хавф остида" мақомини олганди. Ўтган асрнинг 70-йилларида бундан жониворлар сони 2459та экани аниқлангач, бу муаммога эътибор қаратила бошланди. 1981 йилда Хитойда панда териси савдоси тақиқланди. 1988 йилда эса панда овчилари таъқиб қилина бошланди. 1992 йилда пандалар учун қўриқхона ташкил қилинди ва бугунги кунда 1,4 млн гектар майдонни қамраган бу қўриқхонада 57 панда яшайди.

2015 йил январида АҚШ ва Хитой экологлари катта пандалар сони камайиб кетиши эҳтимоли катта экани ҳақида огоҳлантирган эди. Бунга асосий сабаб иқлим ўзгаришлари ҳисобланади.

Шу билан бирга қайғули хабарлар ҳам бор. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2080 йилга бориб, катта пандалар ҳаёт манбаи бўлган бамбукзорлар майдонлари ҳажми 35 фоизга қисқариши ва бунинг натижасида пандалар сони камайиши мумкин.

Зоологларнинг ҳисоб-китобига кўра, панда бир кунда 30 кг бамбук ейди.

Мавзуга оид