Жаҳон | 09:46 / 03.10.2016
9430
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Толиблар Афғонистон шимолида ҳужумга ўтди

"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида ҳужум бошлади. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар тарқатди.

Агентлик хабарига кўра, толиблар душанба куни тонгида ҳужум бошлаган. Айни вақтда ҳудудни Афғонистон армиясининг 2та вертолёти назорат остига олган.

Ҳужум оқибатида қурбонлар ва жароҳатлар борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Ҳодиса тафсилотлари келтирилмаган.

Афғонистонда кейинги 1 йилда вазият оғирлашган. Аввалига тоғли ҳудудларда ҳаракат олиб борган "Толибон" жангарилари эндиликда йирик шаҳарларга ҳужумлар уюштиришни бошлаган. Мамлакатнинг ғарбий чегараларида ИШИД таъсиридаги гуруҳлар ҳам юзага келган.

Мавзуга оид