Жаҳон | 10:43 / 09.10.2016
9198
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Фото: twitter.com/@XHNews

Афғонистон шимолидаги Боғлон вилояти ҳудудида ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда Ассошиэйтед Пресс хабар берди.

Вазирлик вакили Давлат Вазирининг маълум қилишича, экипажнинг 5 аъзоси ҳамда 3 аскар қурбон бўлган. Вазирининг айтишича, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлди.

Ўз навбатида "Толибон" ҳаракати вакили вертолёт толибонлар томонидан уриб туширилганини айтмоқда.

Мавзуга оид