Эронлик мухлисларга Жанубий Корея билан ўйинда голни нишонлаш тақиқланди
Бугун Эрон терма жамоаси Теҳронда ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Жанубий Кореяни қабул қилади.
Бу учрашув мусулмонларнинг Ашуро байрамига тўғри келмоқда. Шу туфайли стадиондаги мухлислар ўзларини диний байрамга муносиб тутишади.
Шу куни шиалар имом Ҳусайннинг ҳалокатга учраганини хотирлашади ва мотам ўтказилади.
«Стадиондаги муҳит Ашуро кунига 100 фоиз даражада мос бўлиши керак. Стадион қора ранг билан қопланади. Оломон бир бўлиб «Я Ҳуссейн» ҳайқириғини айтиб туради», – деган оятуллоҳ Али Мохаведи Кермоний.
75 минг кишилик «Озодий» стадионига 2та улкан қора байроқ ўрнатилади. Ҳар бири 600 кв метрлик ҳажмидаги бу байроқларга Ҳусайн номи битилган.
Жанубий Кореялик футболчилар ва журналистлар мезбонларни ҳурмат қилган ҳолда қора боғичларда майдонга тушишга рози бўлишган.
Манба — Tribuna.uz
Мавзуга оид
18:30
Олимлар атиги 15 дақиқада олмос яратишни ўрганди
17:51
Жанубий Корея парламенти президент вазифасини вақтинча бажарувчига ҳам импичмент эълон қилмоқчи
17:43 / 25.12.2024
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35 / 25.12.2024