Жаҳон | 14:27 / 18.10.2016
6718
1 дақиқада ўқилади

"Норманд тўртлиги" етакчилари Берлинда учрашишга келишиб олишди

Фото: tvc.ru

Украина президенти Петро Порошенко, унинг француз ҳамкасби Франсуа Олланд ва ГФР канцлери Ангела Меркель "норманд форматида" учрашув ўтказишга келишиб олишди. Музокаралар 19 октябрда Берлинда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақида 18 октябрь, сешанба куни Порошенконинг расмий сайтида маълум қилинди

Манбага кўра, учрашув ўтказишдан мақсад - "Россияни Минск келишувларини бажаришга мажбурлаш". 

Порошенко, Олланд ва Меркель уч томонлама телефон мулоқот давомида 19 октябрь куни учрашишга келишиб олишди. 

Бундан ташқари, Германия канцлерининг матбуот хизмати Меркелнинг Берлиндаги Украина инқирозига доир музокараларга Россия президенти Владимир Путинни ҳам таклиф қилгани ҳақида хабар берди. 

Мавзуга оид